6 та божхона пости ёпилди

6 та божхона пости ёпилди
«Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент фармони билан айрим ҳудудларда божхона постлари тугатилди.

Хусусан:
- Қорақалпоғистон Республикаси «Найманкўл» темир йўл чегара божхона пости;
- Қашқадарё вилояти «Қарши тола» ТИФ божхона пости “Қарши” темир йўл чегара божхона пости;
- Сурхондарё вилояти «Амузанг» темир йўл чегара божхона пости;
- Фарғона вилояти «Бешариқ» темир йўл чегара божхона пости, «Ўқчи» чегара божхона пости.

2021 йил 1 октябрдан “Масофавий электрон декларациялаш” постлари ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) иштирокчиларининг электрон божхона юк декларацияларини масофавий расмийлаштиради.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар