Зангиотада хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди

Зангиотада хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди

Бугун, 8 июль куни соат 18:52 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Зангиота тумани Наримон Хожибоев кўчасида жойлашган уйлардан бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.

Хабар асосида қутқарув бўлинмалари воқеа жойига етиб борган. Олиб борилган ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 19:32 да ўчирилган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар