Қаршида Nexia-2 газ баллони портлади: бир киши ҳалок бўлди

Қаршида Nexia-2 газ баллони портлади: бир киши ҳалок бўлди

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри яқинида Nexia-2 автомобилидаги метан газ баллони портлаши оқибатида бир нафар инсон ҳаётдан кўз юмди, яна икки киши турли даражада жароҳат олди.

Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра, ҳодиса 8 июль куни соат 07:32 атрофида Муборак тумани ҳудудидан ўтган А-380 Қарши–Бухоро автомобиль йўлининг 128-километрида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 54 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Nexia-2 Бухоро томон ҳаракатланаётган вақтда автомобилга ўрнатилган метан газ баллони кутилмаганда портлаган. Оқибатда салонда бўлган бир нафар йўловчи воқеа жойининг ўзида вафот этган. Яна икки киши тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.

Расмий маълумотларга кўра, портлашга қарамай, автомобилда ёнғин юзага келмаган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда эса кучли зарба таъсирида газ баллони автомобилдан ўнлаб метр узоқликка учиб кетгани ва машинага жиддий шикаст етганини кўриш мумкин.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Kamola Shuhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар