Инвесторлар учун таклиф

Zamin.uz — Ўзбекистоннинг етакчи ахборот порталларидан бири. Биз ҳар куни юз минглаб ўқувчиларга 9 тилда (ўзбек, рус, инглиз, турк, қозоқ, француз, испан, немис) долзарб янгиликлар, таҳлил ва фойдали контент етказамиз. Веб-сайт, мобил иловалар (iOS ва Android) ҳамда ижтимоий тармоқлардаги каналларимиз орқали аудиториямиз доимий ўсиб бормоқда.

Биз, Zamin.uz жамоаси, лойиҳамизни янада ривожлантириш ва кенгайтириш учун янги инвестиция ва ҳамкорлик имкониятларини кўриб чиқишга тайёрмиз. Рақамли медиа бозори жадал ўсаётган бир пайтда, биз технология, контент сифати ва аудитория қамровини янги босқичга кўтаришни мақсад қилганмиз.

Сармоя қуйидаги йўналишларга йўналтирилади:

  • Контент сифати ва оригинал журналистикани кучайтириш;
  • Сунъий интеллектга асосланган таҳрир ва шахсийлаштириш технологиялари;
  • Мобил иловалар ва видео контент (қисқа видеолар, аудио версиялар) ривожи;
  • Янги тил ва минтақаларга кенгайиш;
  • Маркетинг ва аудиторияни жалб қилиш.

Ҳамкорлик форматлари: тўғридан-тўғри инвестиция, стратегик шериклик, реклама ва спонсорлик, бирга лойиҳа ишлаб чиқиш. Агар сиз медиа ва технология соҳасига сармоя киритишни истасангиз ёки ҳамкорлик таклифингиз бўлса, биз билан боғланинг — батафсил тақдимот ва молиявий кўрсаткичларни тақдим этамиз.

Боғланиш: ✉️ info@zamin.uz  |  📞 +998 97 750 12 18