Қарши–Бухоро йўлида Нехиа портлади: қурбон ва жароҳатланганлар бор

Қарши–Бухоро йўлида Нехиа портлади: қурбон ва жароҳатланганлар бор

Қашқадарё вилоятида Nexia-2 автомобилига ўрнатилган метан газ баллони портлаши оқибатида бир киши вафот этди, яна икки киши жароҳат олди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилоят бошқармаси маълум қилди.

Ҳодиса 8 июль куни соат 07:32 да Муборак тумани «Қурувчилар» маҳалласи ҳудудидан ўтган А-380 «Қарши–Бухоро» автомобил йўлининг 128-километрида содир бўлган.

Маълум қилинишича, Қарши шаҳридан Бухоро вилояти томон ҳаракатланаётган Nexia-2 русумли автомобилни Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида яшовчи, 1972 йилда туғилган Ж.Ж. бошқариб бораётган бўлган. Йўлда автомобилга ўрнатилган метан газ баллони ёрилган.

Портлаш оқибатида машинада бўлган бир нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган. Яна икки киши турли даражадаги тан жароҳатлари билан Муборак туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

ФВБ хабарига кўра, ҳодиса натижасида ёнғин келиб чиқмаган.

Айни вақтда мазкур ҳолат бўйича Муборак тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар