Ажрашманг ! Оилага дарз кетгач, мулк ҳам иккига бўлиниши мумкин ...

Оила парчаланганда энг оғир масалалардан бири — йиллар давомида бирга қурилган мулкнинг тақдиридир. Кўпинча ана шундай баҳслар узоқ тортишувларга сабаб бўлади. Аммо қонун ҳар икки томоннинг ҳуқуқини ҳимоя қилади.
Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 2026 йил 5 июндаги қарорига асосан Қўштепа туманида жойлашган уйнинг ер майдони собиқ эр-хотин — қарздор Х. М. ва ундирувчи М.М. ўртасида тенг икки қисмга ажратилди.
Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан суд қарори амалда таъминланиб, ер майдони тарафларга қонун талабларига мувофиқ тақсимлаб берилди. Шунингдек, қарздор Х. М. дан 2 миллион 60 минг сўм ижро йиғими ундирилди.
Шу тариқа ижро ҳужжати тўлиқ бажарилиб, томонларнинг қонуний ҳуқуқлари таъминланди.
Адолат — фақат суд қарори билан эмас, унинг тўлиқ ижро этилиши билан ҳам қарор топади.






























Изоҳлар 0
…