Самарқандда тўхтаб турган Captiva ёниб кетди

Самарқандда тўхтаб турган Captiva ёниб кетди
Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати
Самарқанд шаҳрида 3 август куни соат 16:20 ларда Captiva ёниб кетди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, шаҳарнинг Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган 4-оилавий поликлиника автотураргоҳида тўхтаб турган Captiva’нинг двигатель қисмида ёнғин юзага келган.

Вилоят ФВБ хабарига кўра, ёнғин ҳақидаги хабар соат 16:01 да келиб тушган ва воқеа жойига ёнғин қутқарув экипажи соат 16:06 да етиб бориб, соат 16:13 да ёнғин ўчирилган. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Самарқандда тўхтаб турган Captiva ёниб кетди
Фото: Самарқанд вилояти ФВБ матбуот хизмати
Ҳолат юзасидан ҳудудий ФВБ ва ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар