Самарқандда метан заправкада турган Nexia’нинг газ баллони портлаб кетди

Самарқандда метан заправкада турган Nexia’нинг газ баллони портлаб кетди
Фото: Самарқанд вилояти ФВБ ахборот хизмати
9 июнь куни тахминан соат 04:35 ларда Самарқанд шаҳридаги газ заправкада турган Nexia’нинг газ баллони портлаб кетди. Бу ҳақда вилояти ФВБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, шаҳарнинг Мирзо Бедил кўчасида жойлашган «Ишон Стандарт» МЧЖ АСГҚШда фуқаро М.У. бошқарувидаги 2002 йилда ишлаб чиқарилган Nexia русумли автоуловга ўрнатилган сиқилган газ баллоннинг ёрилиши билан боғлиқ портлаш содир бўлган.

Портлаш оқибатида автомобиль ва шохобчанинг газ тақсимлаш айвонини тунукали шифт қисми зарарланган.
Самарқандда метан заправкада турган Nexia’нинг газ баллони портлаб кетди
Фото: Самарқанд вилояти ФВБ ахборот хизмати
Ушбу ҳодиса оқибатида ёнғин содир бўлмаган ва тан жароҳати олганлар йўқ.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар