Дунё адабиётидаги энг қисқа ҳикояларни биласизми?


Эрнест Хемингуей ҳар қандай инсонни таъсирлантирадиган, ўзи атиги бир неча сўздан иборат ҳикоя ёза олишдан баҳс бойлашган. Унга ғалаба олиб келган ҳикоя мана: “Болалар пояфзали сотилади. Кийилмаган…”
* * *
Фредерик Браун энг қисқа ва қўрқинчли ҳикояни ёзган: “Ердаги охирги одам хонада ўтирарди. Бирдан эшик тақиллаб қолди…”
* * *
Анъанавий ҳикоячиликнинг тугун, кульминация ва ечим каби таркибларидан иборат бўлган энг қисқа ҳикоялар танловида О. Генри ушбу ҳикояси билан ғолиб бўлган: “Чекиб олган ҳайдовчи қанча ёқилғи қолганини кўриш учун бензобак томон эгилди. Марҳумнинг ёши йигирма учда эди”
ОМАДСИЗЛИК
Танамдаги шиддатли оғриқдан уйғониб кетдим. Кўзимни очишим билан каравотим олдида турган ҳамширани кўрдим.
– Мистер Фуджима, – деди у, – омадингиз бор экан, сиз икки кун аввал Хиросимадаги бомбардимондан омон қолдингиз. Ҳозир сиз госпиталдасиз, ортиқ хавф остида эмассиз.
Мадорсизликдан баъзўр сўрадим:
– Қаердаман?
– Нагасакида, – жавоб берди у.
Роберт Томпкинс
ОЙНА
Ритани шафқатсизларча ўлдириб кетишгандан буён Картер ойна ёнида ўтиради.
Телевизор ҳам, китоб ўқиш-у хат ёзиш ҳам йўқ. Унинг ҳаёти – парда ортида кўринган неки бўлса – ўша. Унга барибир, овқатни ким олиб келади, ҳисобни ким тўлайди… У хонани тарк этмайди.
Унинг ҳаёти – югураётган жисмоний тарбиячилар, йил фасллари алмашуви, ғизиллаб ўтаётган автомобиллар, Ританинг кўланкаси.
Намат билан ўралган ушбу палатада ойналар йўқлигини Картер тушунмасди.
Алан Е. Маер






























Изоҳлар 0
…