Тошкентда яна бир автобус ёнди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Бугун, 11 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Навоий кўчасида «4-avtobus saroyi» МЧЖга қарашли «Mercedes-Benz Low Floor» русумидаги йўловчи автобуси ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Маълум қилинишича, Эркин – Олой бозори йўналишида ҳаракатланган автобус Навоий кўчасидан юраётганида тўсатдан олов олган.
Ёнғин ҳақида навбатчи қисмга соат 7:23да маълумот келиб тушган. Ўт ўчирувчилар саъй-ҳаракати билан 7:29да ёнғин ўчирилган. Ҳайдовчи ва йўловчилар жабрланмаган.
Дастлабки хулосаларга кўра, автобуснинг ёқилғи тизимидаги носозлик ёнғинга сабаб бўлган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Бугун, 11 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Навоий кўчасида «4-avtobus saroyi» МЧЖга қарашли «Mercedes-Benz Low Floor» русумидаги йўловчи автобуси ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Изоҳлар 0
…