Тошкентда олтита машина иштирокида ЙТҲ юз берди (видео)

Тошкентда олтита машина иштирокида ЙТҲ юз берди (видео)
27 ноябрь куни, тахминан соат 21:30ларда, Олмазор туманидаги Себзор ва Нурафшон кўчалари кесишмасида олтита машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди, деб хабар берди Тошкент ИИББ.

Битта автомашина ҳайдовчиси жароҳат олган ва у касалхонага ётқизилган, шифокорлар унинг аҳволини қониқарли деб айтишмоқда.

Йўл-транспорт ҳодисасига айнан жароҳат олган ҳайдовчи томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилиши сабаб бўлган: у светофорнинг тақиқловчи сигналида чорраҳага чиқиб кетган. Ушбу содир бўлган автоҳалокатни қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар