Тошкентда аёлни иштонсиз қувган эркакка суд ҳукми чиқди

Тошкентда аёлни иштонсиз қувган эркакка суд ҳукми чиқди

Тошкент шаҳрида аёлга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилиб, иштонини ечган ҳолда уни қувлаган 31 ёшли эркакка нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. Ҳодиса жорий йилнинг 1 июль куни пойтахтдаги ер ости йўлларидан бирида содир бўлган.

Суд ҳужжатларида қайд этилишича, 2026 йил 1 июль куни соат 11:00 атрофида ҳуқуқбузар Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Ш. Руставели кўчаси, 53-уй олдида жойлашган ер ости йўлида бўлган вақтда аёл О.Б.нинг йўлини тўсган. Шунингдек, у аёлга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилган ҳамда иштонини ечиб, уни қувлаш орқали ноқонуний ҳаракатларни содир этган.

Маълумотларга кўра, мазкур ҳолат юзасидан тўпланган материаллар суд томонидан кўриб чиқилган. Суд мажлиси давомида ҳуқуқбузар эркак ўзининг юқорида қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳаракатларини содир этганини тўлиқ тан олди. У содир этган қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон эканини, келгусида бу каби хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслигини билдириб, суддан ўзига нисбатан енгиллик беришни сўради.

Иш материалларини ўрганган суд ҳуқуқбузарнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берди. Суд қарорига мувофиқ, у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди.

Якунловчи қарорга кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисми асосида 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Aziza Shukhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар