Янгийўлда иссиқхонада каннабис етиштирган шахс аниқланди

Янгийўлда иссиқхонада каннабис етиштирган шахс аниқланди

Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида каннабис ўсимлигини ноқонуний етиштириш ҳолати аниқланди.

ДХХ ва ИИВ ходимлари гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши ўтказилган тезкор тадбирлар давомида муқаддам судланган маҳаллий фуқарони текширган.

Маълум қилинишича, 1973 йилда туғилган шахс ўз ҳовлисида иссиқхона ташкил қилиб, у ерда 22 туп каннабис ўсимлигини парваришлаб келган.

Аниқланган ўсимликлар белгиланган тартибда олиб қўйилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар