1 июльдан қайси ҳужжатлар электрон текширилади?

1 июльдан қайси ҳужжатлар электрон текширилади?

1 июльдан йўл-патрул хизмати томонидан ҳужжатларни текшириш тартибига ўзгартиш киритилди. Бироқ бу барча ҳужжатларни телефон орқали кўрсатиш мумкин дегани эмас.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тушунтиришича, ҳайдовчи биометрик паспорт ёки ИД-картани асл нусхада ўзи билан олиб юриши лозим. Инспектор талаб қилганда шахсни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади.

Қолган айрим ҳужжатлар электрон базалар орқали текширилади. Улар қуйидагилар:

• Ҳайдовчилик гувоҳномаси
• Техник паспорт
• Суғурта полиси
• Ишончнома
• Ойна тусини ўзгартиришга рухсатнома

Инспектор мазкур маълумотларни давлат ахборот тизимларидан олади.

Демак, автомобил бошқариш учун паспорт ёки ИД-картанинг жисмоний нусхаси ҳали ҳам шарт. Бошқа асосий ҳужжатларни эса электрон тарзда текшириш мумкин.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар