Бектемир туманида 29 июн куни ичимлик суви вақтинча ўчирилади

Бектемир туманида 29 июн куни ичимлик суви вақтинча ўчирилади

Бектемир туманида 29 июн куни соат 09:00 дан 30 июн соат 09:00 гача айрим ҳудудларда ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Чеклов Оҳангарон шоссеси бўйлаб кўприк қурилиши доирасида сув қувурларини бошқа жойга кўчириш ишлари билан боғлиқ.

Сув таъминоти қуйидаги маҳаллаларда вақтинча бўлмайди:

• Миришкор
• Роҳат
• Зилола
• Чашма
• Иқбол
• Мажнунтол
• Абай
• Гулбоғ
• Бектемир
• Ҳусайн Бойқаро
• Олтинтопган
• Ийк ота
• Мусаффо
• Соҳил
• Нурли йўл
• Устозлар

«Тошкент шаҳар сув таъминоти» акциядорлик жамияти аҳолига олдиндан зарур миқдорда ичимлик суви захира қилиб қўйишни тавсия этди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар