Тўйхонада ҳам футбол: меҳмонлар экранга михланди

Тошкентдаги тўйхоналардан бирида эрталабки ошга йиғилган меҳмонлар кутилмаганда суҳбатни бир четга суриб қўйди. Сабаб эса битта — Ўзбекистон — Колумбия учрашуви!
Катта экранга тикилган юзлар, жимиб қолган давралар ва юрак уришлари бир маромда — барчанинг қалби майдонда, терма жамоамиз билан бирга эди. Кимдир қошиқни қўлида ушлаб қолган, яна кимдир гапини тугатишни ҳам унутган — футбол ўша онларда ҳаммани бирлаштирди.
Бугун ким қаерда бўлишидан қатъи назар — уйда, ишда ёки тўйда — эътибор фақат битта жойда жам бўлди: Ўзбекистон терма жамоаси ўйинида.
Ана шундай лаҳзалар футбол оддий ўйин эмас, балки миллионлаб инсонларни бирлаштира оладиган улкан куч эканини яна бир бор исботлайди.






























Изоҳлар 0
…