Қаршидаги кафеда тонгда ёнғин келиб чиқди

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида жойлашган кафеда ёнғин содир бўлди, деб хабар берди вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси.
Маълумотларга кўра, ҳодиса 9 ноябрь куни соат 08:02 да “Чўлқувар” маҳалласи Ислом Каримов кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш цехи ҳудудидаги кафеда юз берган. Ҳолат ҳақидаги хабар тушгач, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та махсус техника соат 08:06 да жойга етиб борган.
Ҳозирги вақтда ёнғинни бартараф этиш ишлари амалга оширилган, расмий маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган.
Мутахассислар ёнғин келиб чиқиш сабабларини аниқлаш бўйича текширув бошлаган.






























Изоҳлар 0
…