Ўзбекистонда 8,6 млн нафар аёллар қишлоқ жойларда яшаётгани маълум бўлди

Ўзбекистонда 8,6 млн нафар аёллар қишлоқ жойларда яшаётгани маълум бўлди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига мамлакатда доимий аҳоли сони 35,3 млн кишини ташкил этган.

Қайд этилишича, 35,3 млн кишилик аҳоли сонида аёллар сони – 17,5 млн кишига, эркаклар сони – 17,8 млн кишига тенг бўлди.

Бунда, шаҳарда яшовчилар – 17,9 млн кишини ташкил этди. Улар орасида аёллар сони – 8,9 млн киши, эркаклар сони – 9 млн киши.

Ўз навбатида, қишлоқда яшовчилар сони – 17,4 млн кишига тенг бўлди. Бунда, аёллар сони – 8,6 млн киши, эркаклар сони – 8,8 млн киши.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар