Ботир Қодиров яна портлади: янги қўшиқ шов-шувга сабаб бўлди (видео)

Ботир Қодиров яна портлади: янги қўшиқ шов-шувга сабаб бўлди (видео)

Хонанда Ботир Қодиров 17 июн куни ўзининг янги услубдаги “Гарми ту” номли таронасини мухлисларига тақдим этди. Қўшиқ YouTube платформасига жойланганига ҳали кўп вақт ўтмаган бўлса-да, қисқа фурсат ичида 8 мингдан ортиқ томоша қилиниб, тингловчилар эътиборини тортишга улгурган.

Мазкур тарона ўзига хос оҳанги ва мазмуни билан ажралиб туради. Хонанданинг майин, ёқимли ва ҳис-туйғуларга бой ижроси қўшиқ жозибасини янада ошириб, уни тингловчилар қалбига тез етиб боришига хизмат қилмоқда.

Қўшиқнинг сўз ва мусиқаси истеъдодли ижодкор Ахлиддин Ҳакимовга тегишли бўлиб, у яна бир бор ўзининг ижодий салоҳиятини намоён этган.

Ижтимоий тармоқларда ҳам тарона илиқ кутиб олиниб, мухлислар томонидан ижобий баҳоланмоқда. Изоҳларда тингловчилар хонандага омад тилаб, қўшиқни қайта-қайта тинглаётганини ёзиб қолдиришмоқда.

Кўпчилик фикрича, “Гарми ту” яқин кунларда хит даражасига чиқиши мумкин.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар