Шаҳлохоним фарзандлари билан Мисрча образда барчани лол қолдирди!

Сўнгги пайтларда турли давлатларга саёҳатлари билан эътибор тортаётган Шаҳлохоним бу сафар фарзандлари билан тушган суратлари орқали мухлислар эътиборини қозонди. У ижтимоий тармоқларга жойлаган кадрларда фарзандлари билан Миср миллий либосларига хос образда намоён бўлган.
Суратлар изоҳларда илиқ муносабатларга сабаб бўлди. Шаҳлохоним пост остида 7 июль санаси оиласи учун алоҳида аҳамиятга эга эканини ёзиб қолдирди.

Унинг таъкидлашича, бу кун уч ўғлининг туғилган куни билан боғлиқ. Зубаир 10 ёшга, Ғофур 7 ёшга, Муҳаммад эса 3 ёшга тўлган.
“Уч ўғил, уч ёш, уч хил характер ва битта умумий бахт”, дея ёзган Шаҳлохоним фарзандларини “бебаҳо бойликлари” деб атади.






























Изоҳлар 0
…