Муниса Ризаева табиий кўриниши билан мухлисларни мафтун этди (видео)

Хонанда Муниса Ризаева бу сафар мухлислари эътиборини саҳнадаги образи эмас, балки табиий кўриниши билан тортди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган кадрларда санъаткорнинг гримсиз ва содда қиёфаси кўпчиликнинг эътирофига сазовор бўлмоқда.
Кузатувчиларнинг таъкидлашича, хонанда косметикасиз ҳам ўзининг нафосати ва жозибасини сақлаб қолган. Шу боис унинг табиий кўриниши ҳақида илиқ фикрлар билдирилаётгани кузатилмоқда.
Мухлислар изоҳларда Муниса Ризаеванинг самимийлиги ва табиий гўзаллигига юқори баҳо бериб, унинг ҳар қандай образда ҳам кўркам кўринишини таъкидламоқда.






























Изоҳлар 0
…