Азиза Ниёзметова кимга юрагидан жой бермоқчи?


Истеъдодли хонанда Азиза Ниёзметова ижодининг 25 йиллиги муносабати билан юбилей концерт ўтказишга қарор қилди. Гарчи концерт 26-27 январь кунларига белгиланган бўлса-да, кўчадаги салқин ҳаво унинг мухлислари кайфиятига таъсир этмайди. Боиси, хонанда яккахон дастури учун жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Дастурда нафақат янги, балки мухлислар қалбидан чуқур ўрин эгаллаган қўшиқлар ҳам ўрин олиши режалаштирилмоқда.
— Жонли ижрода концерт бериш ниятим бор эди. Аммо созандалар таркиби билан боғлиқ муаммолар сабаб, баъзи қўшиқларни фонограмма орқали ижро этишга қарор қилдим. Аммо концерт репертуарининг асосий қисмини жонли ижрода куйлайман, — дейди хонанда Азиза Ниёзметова.
Хуллас, қиш фаслининг қаҳратон кунларида Азиза Ниёзметова“Юрагимдан жой бераман, келсангиз” дея ашаддий мухлисларини “Истиқлол” санъат саройи томон чорламоқда.






























Изоҳлар 0
…