Жиззахдаги ресторанда ёнғин содир бўлди

Кеча, 11 июль куни Жиззах шаҳридаги ресторанлардан бирида ёнғин юз берди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.
Маълумотларга кўра, соат 07:14 да Жиззах шаҳри “Ўратепалик” маҳалласи ҳудудида жойлашган ресторанда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида ФВБга хабар келиб тушган.
Шундан сўнг ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига тезкор равишда етиб бориб, ёнғинни 07:24 да қуршаб олган. Ёнғин 08:10 га келиб тўлиқ бартараф этилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.






























Изоҳлар 0
…