“Қамчиқ” довонида Lacetti автомобили бунтунлай ёниб кетди

“Қамчиқ” довонида Lacetti автомобили бунтунлай ёниб кетди

"Қамчиқ" довонида Lacetti русумли автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Маълумотларга кўра, ҳодиса 11 июль куни A-373 "Тошкент–Водий" автомобиль йўлида юз берган. Ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва машина темир тўсиққа бориб урилган.

Урилиш оқибатида автомобилнинг электр қисмида қисқа туташув пайдо бўлган. Шундан сўнг Lacetti ёна бошлаган.

Ҳайдовчи машинадан вақтида чиқиб кетгани айтилмоқда. Қутқарувчилар ёнғинни бартараф этган.

Воқеа оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва ҳодисанинг бошқа тафсилотлари аниқланмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар