Актриса Раъно Шодиева тўртинчи марта бувижон бўлди!

Актриса Раъно Шодиева тўртинчи марта бувижон бўлди!

Таниқли актриса Раъно Шодиеванинг оиласида қувончли воқеа юз берди. У тўртинчи марта буви бўлди.

Актрисанинг қизи Рахшона ўғил фарзандни дунёга келтирди. Раъно Шодиева бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида видео орқали хабар берди.

У пост изоҳида "07.07.2026 хуш келибсиз, болам", деб ёзди.

Маълумотларга кўра, актриса қизининг туғруқ жараёнида унинг ёнида бўлган. У Рахшонага руҳий далда бериб, муҳим лаҳзаларда қўллаб-қувватлаган.

Мухлислар изоҳларда Раъно Шодиевани янги меҳмон билан табрикламоқда. Улар оилага бахт, чақалоққа соғлом улғайиш тилакларини ёзиб қолдирган.

Рахшонанинг бу иккинчи фарзанди. Унинг биринчи фарзанди қиз. Аввалроқ Рахшона бўлажак фарзандининг жинсини торт кесиш маросими орқали ошкор қилган эди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар