Олий таълим муассасаларида контракт тўлаш муддати узайтирилди

Олий таълим муассасаларида контракт тўлаш муддати узайтирилди
2018/2019 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг иккинчи ва ундан юқори курсида таҳсил олаётган талабалар учун белгиланган тўлов-контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддати жорий йилнинг 31 декабри (шу куни ҳам) этиб белгиланди.

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. ​

"Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриатига 2018/2019 ўқув йили қабулида кириш синовлари натижасига кўра етарли балл тўпламаган ва оширилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар учун;

2018/2019 ўқув йилида республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратурасига тавсия этилган хорижий фуқаролар учун;

2018/2019 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг иккинчи ва ундан юқори курсида таҳсил олаётган талабалар учун белгиланган тўлов-контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддати жорий йилнинг 31 декабри (шу куни ҳам) этиб белгиланди", дейилади хабарда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар