Яманда «Ал-Қоида Арабистон ярим оролида» етакчиларидан бири йўқ қилинди


Яманда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари зарбаси натижасида «Ал-Қоида Арабистон ярим оролида» террорчилик гуруҳи етакчиларидан бири Абдулғани Ал-Разас йўқ қилинди. Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби Питер Кук маълум қилди, дея хабар беради «Дарё».
Матбуот котибига кўра, бомбардимон 8 январь куни амалга оширилди.
Бу террорчи гуруҳ етакчиларидан бирини йўқ қилиш ва келгусида уларнинг Яманда ҳамда умуман минтақада операциялар ўтказишига тўсқинлик қилишига имкон яратди.
Питер Кук, Пентагон матбуот котиби






























Изоҳлар 0
…