Бразилиялик таниқли қўшиқчи саҳнада жон таслим қилди

Бразилиялик қўшиқчи Педро Энрике оиласида фожиа юз берди. 30 ёшли қўшиқчм ижро вақтида саҳнада вафот этди. У юрак хуружига учраган.

Фожиадан сал олдин Педро саҳнада ҳазил қилади. Шундай бўлдики, унинг сўзлари маълум даражада башоратли бўлиб чиқди. «Чарчадим, чарчадим... Шу учун мен шон-шуҳратни хоҳлайманми? Мен чарчадим», - дейди у.
Педро саҳнага йиқилганидан сўнг, мухлислари унга ёрдамга шошилишган ва қўшиқчи дарҳол шифохонага етказилган. Аммо, тиббиёт ходимлари унинг юрак хуружидан вафот этганини маълум қилган.






























Изоҳлар 0
…