Ўзбекистон ОПЕКнинг кузатувчисига айланди

Нефт экспортчи давлатлари ташкилоти (ОПЕК) 7 декабрь куни кузатувчи мақомини олган давлатлар рўйхатини кенгайтирган. Уларнинг ичида Ўзбекистон ҳам бор, дея хабар берди "Турон24" ахборот агентлиги.
7 декабрь куни ОПЕК йиғилиши бўлиб ўтган. Унда ОПЕК конференцияси раиси, БАА энергетика вазири Суҳайл ал-Мазруи ОПЕК кузатувчилари қаторига Ўзбекистон, ЖАР, Африка нефт саноати ассоциацияси қўшилганини айтган.
"Мен янги ишлаб чиқарувчиларни "ОПЕК эмас", балки кузатувчи мақомидаги давлатлар дея атаган бўлардим", деган ал-Мазруи.
ОПЕК 1960 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда ташкилот қазиб олинган барча нефтнинг 80 фоизини назорат қилади. ОПЕК таркибига 15 та давлат киради: Жазоир, Ангола, Венесуэла, Габон, Ироқ, Эрон, Қатар, Конго республикаси, Кувайт, Ливия, Нигерия, БАА, Саудия Арабистони, Эквадор, Экваториал Гвинея.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!7 декабрь куни ОПЕК йиғилиши бўлиб ўтган. Унда ОПЕК конференцияси раиси, БАА энергетика вазири Суҳайл ал-Мазруи ОПЕК кузатувчилари қаторига Ўзбекистон, ЖАР, Африка нефт саноати ассоциацияси қўшилганини айтган.

Изоҳлар 0
…