Маккайи мукаррамадаги "Масжид ал-Ҳаром" бош имоми Ўзбекистонга ташриф буюрди

Маккайи мукаррамадаги "Масжид ал-Ҳаром" бош имоми Ўзбекистонга ташриф буюрди

Маккайи мукаррамадаги “Масжид ал-Ҳаром” масжиди бош имоми, таниқли уламо Шайх Солиҳ бин Абдуллоҳ бин Ҳумайд Ўзбекистонга ташриф буюрди.

У юртимизда ўтказилаётган Биринчи халқаро ислом цивилизацияси форумида иштирок этмоқда. Мазкур форум ислом илм-фани, маданияти, маърифати ва цивилизация ривожидаги тарихий меросни кенг тарғиб этишга қаратилгани билан аҳамиятли ҳисобланади.

Шайх Солиҳ бин Абдуллоҳ бин Ҳумайднинг ушбу нуфузли анжуманда қатнашиши форумнинг халқаро даражадаги мавқеини янада оширади. Ташриф давомида диний-маърифий ҳамкорлик, ислом цивилизациясининг бой мероси ва бугунги глобаллашув даврида маънавий қадриятларни асраш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Бу ташриф Ўзбекистоннинг ислом оламидаги илмий ва маданий алоқалари мустаҳкамланаётганини яна бир бор кўрсатмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар