Мамлакат йўлларидаги машиналар сони 5 миллионга етмоқда

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 апрель ҳолатида Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли 4 миллион 903,1 мингта автотранспорт воситаси рўйхатга олинган.
Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 344,6 мингтага кўп. Шу тариқа, мамлакатда шахсий транспортлар сони 5 миллионлик маррага яқинлашди.
Аҳоли мулкидаги транспорт воситалари орасида енгил автомобиллар етакчилик қилмоқда. Уларнинг сони 4 миллион 552,3 мингтани ташкил этган.
Шунингдек, жисмоний шахсларга тегишли 330,3 мингта юк автомобили, 7,5 мингта микроавтобус, 7,2 мингта махсус транспорт воситаси ва 5,8 мингта автобус рўйхатдан ўтган.






























Изоҳлар 0
…