Айрим йўл қоидабузарликлар учун огоҳлантириш жорий этилди

Айрим йўл қоидабузарликлар учун огоҳлантириш жорий этилди

2026 йил 4 февралда қабул қилинган қонун (ЎРҚ–1116)га мувофиқ, йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ кам аҳамиятли қоидабузарликлар учун маъмурий огоҳлантириш бериш мумкин бўлади.

Маъмурий огоҳлантириш — ҳуқуқбузарга қонунга хилоф ҳаракатларни такрорламаслик ҳақида расмий эслатма бўлиб, у ёзма ёки электрон шаклда тақдим этилиши мумкин.

Огоҳлантириш қуйидаги моддалар бўйича қўлланади:

— 125-модда (1–2 қисмлар);

— 128¹, 128², 128⁶-моддалар;

— 135¹-модда;

— 138-модда (1–2 қисмлар).

Маълум қилинишича, бир шахсга нисбатан огоҳлантириш йилига фақат бир марта қўлланиши мумкин.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар