Фарғонада яшаш уйи ёниб кетди


Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати маълумотига кўра, жорий йилнинг 6-ноябр куни соат тахминан 21:10 да Фарғона шаҳридаги "Маърифат" МФЙ ҳудудида жойлашган яшаш уйида ёнғин содир бўлган. Ёнғин уйнинг ички қисми ва том қисмини қамраб олган.
Ҳодиса жойига 21:13 да Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ходимлари етиб келган ва ёнғинни бартараф этиш ишларига киришган. Ёнғин 21:16 да локализация қилинган ва 8 дақиқа ўтиб, тўлиқ ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ёнғиндан 100 квадрат метр майдон сақлаб қолинган.
Ёнғин сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.






























Изоҳлар 0
…