Статистика: Ўзбекистонда деярли қашшоқлик қолмади

Статистика: Ўзбекистонда деярли қашшоқлик қолмади
Ўзбекистон Бандлик ва қашшоқликни қисқартириш вазирлиги берган расмий маълумотларга кўра, 2024-йилда қашшоқлик даражаси 8,9% га тушди. Бу кўрсаткич олдинги даврга нисбатан сезиларли яхшиланишни англатади, чунки илгари қашшоқлик даражаси 11% ни ташкил қилган.

Рақамларга кўра, 719 минг киши қашшоқлик чегарасидан чиқди. Энг ижобий ўзгаришлар қуйидаги ҳудудларда кузатилмоқда:
🔹 Бухоро, Самарқанд ва Наманган вилоятлари
🔹 Қорақалпоғистон Республикаси

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, ушбу статистик маълумотлар Жаҳон банки методологияси асосида ҳисоблаб чиқилган бўлиб, халқаро стандартларга мос келади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар