Ўзбекистонда ёз арафасида қор ёғди

Ўзбекистонда ёз арафасида қор ёғди
Фото: Ижтимоий тармоқлар.
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғиши кузатилди.

Маълумотларга кўра, Жиззах вилоятининг Зомин, Қашқадарё вилоятининг Китоб ва Деҳқонобод туманларининг тоғли ҳудудларида қор ёққан.

Ижтимоий тармоқларда қор ёғиши суратлари тақдим этилди.

Аввалроқ, Гидрометеорология хизмати 21-23 май кунлари ҳаво ҳарорати тушишини маълум қилганди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар