Ғалабани эрта нишонлаган спортчи маррани бериб қўйди (видео)

Ғалабани эрта нишонлаган спортчи маррани бериб қўйди (видео)
Ўсмирлар ўртасида кросс бўйича (IAAF 2017) жаҳон чемпиони, угандалик енгил атлетикачи Жейкоб Киплимо Сан-Паулудаги пойгада бутун масофани етакчи сифатида босиб ўтди. Аммо маррага бир қадам қолганида...

Финиш чизиғига деярли қўл узатгулик масофа қолганида у негадир ўзини бўш қўйди, тезликни сусайтирди, ҳатто ғалабани нишонлаш учун қўлини осмонга кўтаришга ҳам шайланди. Аммо иккита муҳим жиҳатни: ҳар қандай спортда охирги сонияларгача кураш кечишини ва ортида кениялик Кибивотт Канди югуриб келаётганини унутганди.

Ғалаба чизиғига саноқли қадамлар қолганида Канди яшин тезлигида олдинга ўтиб кетди: ҳам зафар қучди, ҳам 15 километрни 43 дақиқага қолмай босиб ўтиб, янги рекорд ўрнатди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар