"Пахтакор" Суперлиганинг энг яхши ассистентига қизиқмоқда

"Пахтакор" Суперлиганинг энг яхши ассистентига қизиқмоқда
Тошкентнинг "Пахтакор" клуби ўз таркибини Суперлиганинг энг яхши ассистенти бўлган Сардор Собирхўжаев билан бойитиб олмоқчи.
"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Сардор Собирхўжаев "қалдирғочлар" таркибини тарк этишга яқин турибди. Футболчига кўплаб жамоалардан қизиқиш мавжуд. Ўтган мавсумда 12 та голли узатма билан Суперлиганинг энг яхши ассистентига айланган Сардор Собирхўжаев янги мавсумни "Пахтакор" либосида бошлашга яқин турибди. Айни пайтда томонлар музокараларни бошлашган.

Манба: championat.asia
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар