Германия ва Парагвай ўйинини сайтимизда жонли кузатиб боринг

FIFA 2026 йилги жаҳон чемпионатининг 1/16 финал босқичида Германия ва Парагвай терма жамоалари ўзаро куч синашади. Учрашув бугун Тошкент вақти билан соат 01:30 да Бостондаги «Фоксборо» стадионида бошланади.
Германияни Юлиан Нагельсманн, Парагвайни эса Густаво Алфаро бошқаради. Германия 4-2-3-1, Парагвай 4-5-1 тактик схемасида майдонга тушади.
Баҳс давомидаги голлар, хавфли вазиятлар, карточкалар, алмашинувлар ва бошқа асосий воқеалар сайтимизда матнли жонли трансляция орқали дақиқама-дақиқа ёритиб борилади.
Ўйин бошланишидан олдин асосий таркиблар ва учрашувга оид сўнгги маълумотлар ҳам бериб борилади. Германия ва Парагвай баҳсини сайтимиз орқали жонли кузатишингиз мумкин.






























Изоҳлар 0
…