Абдуқодир Ҳусанов қанча даромад қилиши маълум бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг «Манчестер Сити» клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов «Форбес Sport» тузган энг кўп даромад топувчи футболчилар рейтингига кирди.
2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этаётган 48 та терма жамоа футболчилари ўртасида тузилган рўйхатда Ҳусанов 38-ўринни эгаллади. У рейтингдан жой олган ягона ўзбекистонлик футболчи бўлди.
Нашр ҳисоб-китобига кўра, Абдуқодир Ҳусановнинг бир йиллик умумий даромади 6,2 миллион долларни ташкил этади. Шундан 5 миллион доллари маош ва футбол фаолиятидан тушади. Қолган 1,2 миллион доллар реклама шартномалари, тижорат лойиҳалари ва бошқа даромад манбалари ҳисобига тўғри келади.
«Форбес Sport» маълумотида Ҳусановнинг асосий ҳамкорларидан бири «Пума» компанияси экани қайд этилган. Рейтингни шакллантиришда футболчининг 2025 йилда йўлга қўйган «АК45» энергетик ичимлик бренди ҳам ҳисобга олинган.
Рўйхатнинг биринчи поғонасини йилига 280 миллион доллар даромад оладиган Криштиану Роналду эгаллади. Лионель Месси 130 миллион доллар билан иккинчи, Килиан Мбаппе эса 95 миллион долларлик кўрсаткич билан учинчи ўриндан жой олди.






























Изоҳлар 0
…