Япония Швеция билан дуранг ўйнаб, иккинчи ўринни эгаллади (видео)

Япония Швеция билан дуранг ўйнаб, иккинчи ўринни эгаллади (видео)

2026 йилги жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичининг 3-тур учрашувлари давом этмоқда. «F» гуруҳида Япония ва Швеция миллий жамоалари 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Биринчи бўлимда жамоалар эҳтиёткор ҳаракат қилди ва ҳисоб очилмади. Асосий воқеалар танаффусдан кейин содир бўлди.

56-дақиқада Маэда Японияни олдинга олиб чиқди. Бироқ осиёликларнинг устунлиги узоққа чўзилмади. 62-дақиқада Эланга жавоб голини уриб, ҳисобни тенглаштирди.

Қолган вақтда ҳар икки жамоа ғалаба голини уришга ҳаракат қилди, аммо натижа ўзгармади. Шу тариқа, Япония ва Швеция бир очкодан қўлга киритди.

ЖЧ-2026. «F» гуруҳи, 3-тур

Япония — Швеция — 1:1

Голлар: Маэда, 56 — Эланга, 62.

Япония: Сузуки, Секо (Ватанабе, 75), Итакура, Ито, Сугавара, Танака, Камада, Накамура (Нагатомо, 75), Доан (Ито, 67), Маэда, Уэда.

Швеция: Зеттерстром, Лагербиелке, Ҳин, Гулмундссон, Бернҳардссон (Свенссон, 75), Линделёф, Айяри, Страуд (Сема, 75), Эланга, Исак, Гёкереш.

Ушбу натижадан кейин Нидерландия 7 очко билан «F» гуруҳини биринчи ўринда якунлади. Япония 5 очко тўплаб, иккинчи поғонадан жой олди.

Швеция 4 очко билан учинчи ўринни эгаллаб, плей-офф босқичига йўл олди. Тунис эса учала учрашувда ҳам мағлуб бўлиб, гуруҳни сўнгги ўринда тугатди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар