Габриел Магалҳаес Чемпионлар лигасидаги мағлубиятдан сўнг баёнот берди

Габриел Магалҳаес Чемпионлар лигасидаги мағлубиятдан сўнг баёнот берди

Арсенал ҳимоячиси Габриел Магалҳаес Чемпионлар лигаси финалида PSJга қарши кечган баҳсдаги ҳал қилувчи пеналтини аниқ амалга оширолмагани ҳақида гапирди. Будапештда ўтган учрашувда бразилиялик футболчининг зарбаси дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди ва бу ҳолат Франция клубига кетма-кет иккинчи бор Европанинг энг нуфузли кубогини тақдим этди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Шахсий муваффақиятсизликка қарамай, марказий ҳимоячи "канонирлар"нинг тарихий мавсуми билан фахрланишини яширмади. Микел Артета шогирдлари финалга Англия Премер-лигаси чемпиони сифатида етиб келишган эди. Ўйин Кай Хаверцнинг 6-дақиқадаги голи билан Арсенал учун ажойиб бошланди, бироқ иккинчи бўлимда Усман Дембеле пеналтини аниқ амалга ошириб, мувозанатни тиклади.

Ғолиб номи пеналтилар сериясида аниқланди. Давид Рая Нуно Мендеснинг зарбасини қайтарган бўлса-да, Эберечи Эзе ҳам хатога йўл қўйди. Бешинчи зарба масъулияти Габриел зиммасига тушди, аммо унинг ноаниқ зарбаси Луис Энрике жамоасига ғалаба келтирди. Габриел ижтимоий тармоқлар орқали мухлисларга мурожаат қилиб: "Бу оғриқли, лекин мен жамоамиз ва бу мавсумда эришган ютуқларимиз билан фахрланаман", — деб ёзди.

Микел Артета пеналтичилар танлови борасидаги танқидларга жавоб берар экан, Габриел бешинчи зарбани ўз ихтиёри билан қабул қилганини таъкидлади. Мураббийнинг сўзларига кўра, асосий пеналтичилар — Букайо Сака, Мартин Одегаард ва Кай Хаверц 120 дақиқалик оғир баҳсдан сўнг майдонни тарк этишган ёки тайёр бўлишмаган. Шунга қарамай, Арсенал бугун Лондон кўчаларида 22 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган АПЛ чемпионлигини нишонлаш учун ғалаба парадига чиқади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар