Винсент Иброҳимович "Милан" билан илк профессионал шартнома имзолади

Винсент Иброҳимович "Милан" билан илк профессионал шартнома имзолади
Иброҳимовичлар оиласидан яна бир янгилик: Златан Иброҳимовичнинг ўғли Винсент илк профессионал шартномасини имзолади. 2008 йилда туғилган ярим ҳимоячи отаси фаолият юритаётган клуб — "Милан" сафида тўп суради.

Клуб матбуот хизмати хабар беришича, Винсент Златан Иброҳимович "Милан" билан илк профессионал шартнома тузди. У клубнинг "Милан Футуро" лойиҳаси таркибига киради.

Эслатиб ўтамиз, Златан Иброҳимович 2023 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган. Қисқа танаффусдан сўнг у клуб раҳбариятига қўшилди ва Паоло Мальдини ишдан бўшатилганидан аввал эгаллаб турган лавозимга яқин вазифани бажара бошлади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар