Ницца еврокубокларда Франция футболи антирекордини ўрнатди

Ницца еврокубокларда Франция футболи антирекордини ўрнатди
Европа лигасидаги навбатдаги муваффақиятсизликни "Ницца" жамоаси бошидан кечирди. Португал клуби "Брага"га қарши баҳсда мағлубиятга учраган "Ницца" бундан икки ҳафта олдин бошқа бир португал клуби "Порту"га қарши ўйинда ҳам йирик ҳисобда – 0:3 ҳисобида мағлубиятга учраганди.

Бу натижалар ортидан "Ницца" Европа турнирларида кетма-кет 18 та ўйинда ғалаба қозона олмаган. Ушбу серия Франция футболининг антирекордига айланди.

Бу фақат "Ницца" клуби учун эмас, балки умуман Францияни халқаро турнирларда намоиш қилган барча клублар учун энг узун мағлубиятлар сериясидир. Шунингдек, "Ницца" жорий Франция чемпионатида ҳам муваффақиятсизликка учрамоқда ва ҳозирги пайтда турнир жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар