Доннарумма: Бошни кўтариб, ишончни қайтарамиз

Доннарумма: Бошни кўтариб, ишончни қайтарамиз
Италия терма жамоаси Норвегия билан бўлган ўйинда 1:4 ҳисобида мағлубиятга учради ва эндиликда ЖЧ йўлланмаси учун плей-оффда ўйнашга мажбур бўлади. Ушбу муваффақиятсиз ўйин бўйича жамоа дарвозабони Жанлуижжи Доннарумма ўз фикрларини билдирди.

"Биринчи ва иккинчи бўлим бир-биридан кескин фарқ қилди. Март ойида бизни масъулиятли вазифа кутмоқда.

Бошни кўтариб, ишончни қайтаришимиз ва март ойида ишни якунлашимиз керак", – деди Доннарумма calcionapoli1926.it нашрига берган интервюсида. Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси сўнгги марта ЖЧда 2014 йилда иштирок этган эди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар