"Байер"нинг асрдаги энг йирик ғалабаси


Германия чемпионатининг 10-тур учрашувлари давом этмоқда. Леверкузеннинг "Байер" клуби "Ҳайденхайм"га қарши ўйинда 6:0 ҳисобида йирик ғалабага эришди.
Бу натижа "Байер"нинг 21-асрдаги Бундеслига доирасида қайд этилган энг йирик ғалабаси бўлди. "Байер" бундан каттароқ фарқ билан охирги марта 2000 йилнинг март ойида "Улм" клубини 9:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.
Келгуси турда "Байер" 22 ноябр куни сафарда "Вольфсбург"га қарши ўйинда майдонга тушади. Ҳозирда клуб Германия чемпионати турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.






























Изоҳлар 0
…