Берунийда яна битта ноқонуний қурилма буздирилди

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан судларнинг ноқонуний қурилмаларни бузиш тўғрисидаги қарорларининг ижроси жадаллаштирилмоқда.
Масалан, Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг 2026 йил 16 март кунги қарорига асосан, Беруний тумани, “Турон” МФЙ Шаббаз массиви ҳудудига ўзбошимчалик билан қурилган, умумий майдони 244,8 кв.м бўлган турар жой қурилиши учун мўлжалланган пойдеворни (фундамент) жавобгар М.А.нинг ҳисобидан мажбурий буздириш ва ер майдонини яроқли ҳолатга келтириш белгиланган.
Ушбу қарор бўйича чиқарилган ижро ҳужжат Мажбурий ижро бюроси Беруний туман бўлими иш юритувига келиб тушиб, бўлим давлат ижрочиси томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.
Жумладан, жавобгар М.А.га ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмани ихтиёрий равишда бузиш учун 15 кунлик муддат берилган.
Берилган муддат ичида суд қарори талаби бажарилмаганлиги сабабли, ноқонуний қурилма махсус техника воситалари ёрдамида мажбурий буздириб ташланган.






























Изоҳлар 0
…