Де Зерби Паварга қўллаб-қувватлашини билдирди

Де Зерби Паварга қўллаб-қувватлашини билдирди

Де Зерби Паварга қўллаб-қувватлашини билдирди
"Марсель" бош мураббийи Роберто Де Зерби Лига 1нинг тўққизинчи турида "Ланс"га қарши сафарда ўтказилган ўйиндан кейин журналистлар билан суҳбатлашди. Провансаликлар бу ўйинда 1:2 ҳисобига мағлуб бўлишди.

"Сўнгги икки муваффақиятсизликни Паварнинг унчалик яхши бўлмаган ҳаракатлари билан изоҳлаш мумкин. У сўнгги вақтларда автоголларга дуч келмоқда. Аммо Бенжамен бу сабабли ўз ишончини йўқотмаслиги керак. У бизнинг жамоамиз учун муҳим футболчи.

У хотиржам бўлиб, ўз устида ишлашда давом этиши лозим," - деди бош мураббий Footmercato нашрига берган интервьюсида. Де Зерби шогирдлари тўққизта ўйиндан кейин 18 очко тўплашга эришди.

Прованс жамоаси Франция чемпионати турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар