Қамчиқдаги ЙТҲдан сўнг Lacetti тўлиқ ёниб кетди

Қамчиқдаги ЙТҲдан сўнг Lacetti тўлиқ ёниб кетди

Бугун, 11 июль куни «Қамчиқ» довонида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Lacetti русумли енгил автомобиль ёниб кетди. Ҳодиса юзасидан «Қамчиқ» махсус қутқарув бошқармаси маълумот берди.

Маълум қилинишича, соат 17:50 атрофида А-373 автомобиль йўлининг «Тошкент–Водий» йўналишида ҳаракатланаётган Lacetti автомобилида ёнғин юзага келгани ҳақида қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Хабар ортидан махсус қутқарув экипажлари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, ёнғинни қисқа вақт ичида тўлиқ бартараф этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи транспорт воситаси бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги темир тўсиққа бориб урилган. Тўқнашув натижасида автомобилнинг электр тизимида қисқа туташув содир бўлиб, ёнғин келиб чиққан.

Билдирилишича, ҳодиса вақтида автомобилда фақат ҳайдовчининг ўзи бўлган. У ёнғин авж олмасидан олдин транспорт воситасини тарк этиб, хавфсиз ҳудудга чиққан.

Айни пайтда ёнғиннинг аниқ сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори ўрганилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганлар қайд этилмаган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Kamola Shuhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар