“Арсенал” сафарда “Фулҳем” устидан ғалаба қозонди

Англия Премер-лигасининг 8-турида “Арсенал” сафарда “Фулҳем”га қарши майдонга тушди. “Крейвен Коттеж” стадионида ўтган учрашувда “каньончилар” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг ягона голи 58-дақиқада Леандро Троссард томонидан киритилди. “Арсенал” ўйинда устунлик қилди — 65% тўпга эгалик, 12 зарба, 488 пас ва 92% аниқ узатмалар.
“Фулҳем” эса атиги 1 та аниқ зарба билан кифояланди ва гол ура олмади. “Арсенал” 10 марта бурчак зарбаси ижро этди.
Ушбу ғалабадан сўнг “Арсенал” 19 очко билан турнир жадвалида биринчи ўринда қолмоқда.






























Изоҳлар 0
…