Роберт Левандовски «Барселона»да қанча маош олиши маълум бўлди

Роберт Левандовски «Барселона»да қанча маош олиши маълум бўлди
Роберт Левандовски «Барселона»да қанча маош олиши маълум бўлди. Фабрисио Романонинг хабарига кўра, 33 ёшли ҳужумчи солиқлардан ташқари йилига 9 миллион евро маош олади.

«Бавария» Левандовски учун 45 миллион евро олади. Яна 5 миллион евро бонус сифатида тўлаб берилади.

Роберт ва Хави илк бор февралда мулоқот қилганди.

Польшаликнинг трансферида агент Пини Заҳави ва «кўк-анорранглилар» президенти Хоан Лапорта катта рол ўйнади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар